«ислом бирдамлиги ўйинлари» тегли мақолалар


Ўзбекистон 158 та медаль билан Ислом бирдамлиги ўйинларида иккинчи ўринни эгаллади
19 август 2022, 11:00

Ўзбекистон 158 та медаль билан Ислом бирдамлиги ўйинларида иккинчи ўринни эгаллади

18 август куни Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилган V Ислом бирдамлиги ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон термаси жами 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза медалини қўлга киритиб, жамоавий ҳисобда иккинчи ўринни эгаллади.

Ислом бирдамлиги ўйинлари совриндорларига $5 минггача пул мукофоти берилади
18 август 2022, 20:06

Ислом бирдамлиги ўйинлари совриндорларига $5 минггача пул мукофоти берилади

Ислом бирдамлиги ўйинларида совриндор бўлган спортчиларга «олтин» учун 5 минг, «кумуш» учун 3 минг ва бронза медаль учун 2 минг доллар берилади. Спортчиларнинг мураббийларига эса мос равишда 2,5 минг, 1,5 минг ва 1000 доллардан топширилади.

Ўзбекистонлик атлетлар Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 21 та медални қўлга киритди
18 август 2022, 17:27

Ўзбекистонлик атлетлар Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 21 та медални қўлга киритди

Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси яна 6 та олтин, 6 та кумуш ва 9 та бронза медалини қўлга киритди. Ўйинларнинг навбатдаги кунида Оксана Чусовитина бошчилигидаги спорт гимнастикачилари кумуш медалга сазовор бўлди.

Ўзбекистонлик спортчилар Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 22 та медални қўлга киритди
16 август 2022, 16:40

Ўзбекистонлик спортчилар Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 22 та медални қўлга киритди

Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон спортчилари яна 10 та олтин, 4 та кумуш ва 8 та бронза медалини қўлга киритди. Икки курашда 446 кг тош кўтарган оғир атлетикачи Акбар Жўраев ўйинларнинг мутлақ чемпионига айланди.

Ўзбекистонлик атлетлар Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 50 та медални қўлга киритди
15 август 2022, 20:09

Ўзбекистонлик атлетлар Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 50 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон спортчилари Ислом бирдамлиги ўйинларида турли спорт йўналишларида яна 50 та медални — 19 та олтин, 14 та кумуш ва 17 та бронзани қўлга киритди. Оғир атлетикачилар Сарвар Зафаржонов ва Турсуной Жабборова энг яхши натижа кўрсатиб, мусобақанинг мутлақ чемпиони бўлди.

Ўзбекистон термаси Ислом бирдамлиги ўйинларида қўшимча 14 та медалга сазовор бўлди
12 август 2022, 17:24

Ўзбекистон термаси Ислом бирдамлиги ўйинларида қўшимча 14 та медалга сазовор бўлди

Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси спортнинг турли йўналишларида яна 14 та — 5 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон термаси Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 21 та медални қўлга киритди
11 август 2022, 19:28

Ўзбекистон термаси Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 21 та медални қўлга киритди

Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари спортнинг турли йўналишларида яна 21 та — 5 та олтин, 6 та кумуш ва 10 та бронза медалларини қўлга киритди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг